Илон Маск Tesla Semi юк машинасини тақдим этди 

Фан-техника 00:35 / 03.12.2022 49657

Америкалик тадбиркор Илон Маск Невададаги Gigafactory заводида Tesla юк машиналарининг иккинчи авлодини тақдим этди.

Tesla компанияси раҳбари янги юк машинасини ўзи ҳайдаган ҳолда саҳнага чиқди.

Унинг сўзларига кўра, юк билан бирга 37 тонна оғирликдаги Semi юк машинаси бир зарядда тахминан 800 км масофани босиб ўтади. У қарийб 15 тонна юк ташиш имконини беради.

Фото: Reuters

Маскнинг таъкидлашича, Semi дизелда ҳаракатланадиган юк машинасидан уч баравар қувватлироқ. Қайд этилишича, юк машиналарининг биринчи партияси PepsiCo компаниясига етказиб берилади. Юк машинаси нархи ҳақида хабар берилмади.

Tesla компанияси Semi юк машинасини 2017 йилда тақдим қилиши лозим эди. Бироқ, аккумуляторни ишлаб чиқиш билан боғлиқ муаммо туфайли унинг тақдимоти 5 йилга кечиктирилди.

Кўпроқ янгиликлар