Вазир: Испания Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятини бажаради

Жаҳон 07:40 / 02.12.2022 2733

«Украина нафақат ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, балки дунё тинчлиги ва демократик қадриятлар ҳамжамиятини ҳимоя қилмоқда», — дея Роблеснинг сўзларини келтирган Electomania.es интернет портали. 

Шу билан бирга, у Россия президенти Владимир Путинни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади ва бир кун келиб Путин халқаро жиноий суд олдида чиқишига умид билдирди.

Бундан олдин Испанияда сўнгги вақт ичида юборилган ва ичида портловчи моддалар бўлган бешта хат ҳақида маълум бўлганди. Конвертлар мамлакат бош вазирига, Мудофаа вазирлигига, ҳарбий базага, Украина элчихонасига ва Украина учун қурол ишлаб чиқарувчи компанияга келган.

Ичида Украинанинг Испаниядаги элчихонасида портлаган моддага ўхшаш портловчи мослама бўлган хатлар мамлакат бош вазири Педро Санчес, Испания Мудофаа вазирлиги ва Мадрид яқинидаги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари базасига ҳам юборилди. 

Санчес учун мўлжалланган портловчи конверт 24 ноябрь куни унинг хавфсизлик гуруҳи томонидан топилиб, зарарсизлантирилди. Мактуб оддий почта орқали келди, дея хабар беради мамлакат Ички ишлар вазирлиги. 

1 декабрь куни мамлакат Мудофаа вазирлиги ва Торрехон-де-Ардос шаҳридаги ҳарбий авиабазада портловчи моддалар солинган яна иккита хат топилди. Мактуб базада жойлашган ва Украинага маълумот берувчи Европа сунъий йўлдош марказига йўлланган, деб ёзади el Mundo. Базадан, шунингдек, Испания томонидан Украинага тақдим этилган қурол-яроғларни жўнатиш ва юқори мартабали ҳукумат амалдорларининг расмий самолётларда парвоз қилиши учун ҳам фойдаланилади.  

Шу тариқа, Испанияда сўнгги вақт ичида юборилган ва ичида портловчи моддалар бўлган бешта хат ҳақида маълум бўлди. Бир кун олдин бундай конвертлар Украинанинг Испаниядаги элчихонасига ва қурол, шу жумладан Украина учун ҳам ишлаб чиқарувчи Instalaza компаниясига келган. 

Кўпроқ янгиликлар