Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, йиллик ўсишда истеъмол нархлари индекси ўсиш даражаси 12,3 фоизга етди.
2022 йил ноябрь ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида улар нархлари ўртача 2 фоизга ошди.
Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,9 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 0,8 фоизга ошди.