Жамоат хавфсизлиги таъминлангани ҳолати уч хил даражага ажратилади

Ўзбекистон 09:06 / 25.11.2022 2930

2022-2025 йилларда Ўзбекистонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” эълон қилинди.

Жамоат хавфсизлигига хавфлар ҳолати ва даражаларини белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни (индикаторларни) ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш мўлжалланмоқда. 

Бунда:

  • Жамият эҳтиёжларини аниқлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлиги контекстида жамият манфаатларини тизимлаштириш;
  • жамият манфаатларини асосий мезон сифатида белгилаган ҳолда, жамоат хавфсизлиги таъминланганлиги даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш;
  • жамоат хавфсизлигининг таъминлангани ҳолатини ҳар бири уч босқичдан иборат бўлган “норма”, “инқироз олди”, “инқироз” даражаларига ажратиш ва улар чегаравий қийматларини белгилаш;
  • жамият манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни ягона бўлимга бирлаштирган ҳолда тизимлаштириш;
  • жамоат хавфсизлигини таъминланганлиги даражасини ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш, ваколатли идораларга киритиш, инобатга олинган ҳолларда рағбатлантириш тартиби;
  • жамоат хавфсизлиги таъминлангани даражасини тизимли равишда мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш учун Жамоат хавфсизлиги бўйича республика эксперт-таҳлил кенгашини тузиш назарда тутилади.
Кўпроқ янгиликлар