Эронлик футболчилар мадҳияни куйлашмади. Бу уларнинг ҳукуматга норозилик акцияси бўлди

Спорт 21:23 / 21.11.2022 26036

Эрон терма жамоаси футболчилари Қатардаги жаҳон чемпионатида Англияга қарши ўйиндан олдин мамлакат мадҳиясини куйлашдан бош тортишди.

Улар бу ҳаракат орқали мамлакатда икки ойдан буён давом этаётган ва ҳукумат томонидан шафқатсизларча бостирилаётган намойишларни қўллаб-қувватлашди ва ҳукуматга норозиликларини ифода этишди.

Жамоа сардори Алиризо Жаҳонбахш бир кун олдинги матбуот анжуманида мадҳияни куйлаш ёки куйламаслик бўйича қарорни жамоанинг барча футболчилари биргаликда қабул қилишини айтганди.

Стадионда йиғилган мухлислар футболчиларнинг бу акциясини олқишлар билан қаршилашди.

  • Эронда намойишлар сентябр ойи охиридан буён давом этмоқда. Намойишлар 22 ёшли Маҳса Аминийнинг полиция томонидан қўлга олингач, вафот этиши ортидан бошланган. Маънавият полицияси уни ҳижобни «нотўғри» кийгани учун қўлга олганди. Кучишлатар тузилмалар акцияларни шафқатсизлик билан бостирмоқда; 19 ноябр ҳолатига, ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотига кўра, камида 378 киши кучишлатар органлар ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган.
Кўпроқ янгиликлар