Қувватлантириш шарт бўлмаган ноёб смарт-соат чиқарилди

Фан-техника 22:56 / 11.11.2022 50618

Гаджет анъанавий соатга ўхшайди, лекин спорт ёки саёҳат билан боғлиқ кўплаб ақлли функцияларга эга. 

Соатнинг энг муҳим хусусияти қуёш панели бўлиб, оддий режимда 70 кунгача ва энергияни тежаш режимида «чексиз» автоном ишлашни таъминлайди. 

Шунингдек, унда 10 ATM намликдан ҳимоя, GPS, контактсиз тўлов учун NFC ва юрак уриш тезлиги сенсори бор. Анъанавий механик стрелкалар остида билдиришномалар, саломатлик ва фаоллик ҳақидаги маълумотлар учун монохром дисплей мавжуд. 

Garmin Instinct Crossover нархи 550 долларга тенг. Шунингдек, унинг 600 долларлик Tactical Edition модели ҳам бўлиб, у тунги кўриш кўзойнаклари билан боғлана олади ва барча маълумотларни фавқулодда ўчириш функциясига эга. 

Кўпроқ янгиликлар