Японияда тайфун оқибатида ўн минглаб уйлар сувсиз ва электрсиз қолди

Жаҳон 20:58 / 24.09.2022 6226

Японияда юз берган "Талас" тайфуни оқибатида Сидзуока шаҳрида 55 мингта уй сувсиз қолди.

Тайфун сув таъминоти қурилмасига шикаст етказган бўлиб, қурилманинг қачон ишга тушиши ҳозирча аниқ эмас.

Шунингдек, Сидзуока префектурасида 114 мингта уй электрсиз қолган. Кўчки натижасида электр узатиш линияларининг таянчлари ағдарилган. Хамамацу шаҳрида дарё устидаги кўприк вайрон бўлган. Ўнлаб уйлар сув остида қолгани айтилмоқда.

"Талас" тайфуни икки кишининг умрига зомин бўлган, бир киши бедарак йўқолган, уч киши жароҳатланган.

Сидзуока префектурасида 1,78 миллион киши учун эвакуация эълон қилинган.

Кўпроқ янгиликлар