Россиядаги норозилик намойишларида 700дан ортиқ одам қўлга олинди

Жаҳон 23:24 / 24.09.2022 10445

24 сентябр куни Россиядаги сафарбарликка қарши норозилик намойишларида 724 киши қўлга олинди, деб хабар берди «ОВД-Инфо» ҳуқуқни ҳимоя қилиш лойиҳаси.

Маълумот берилишича, Москвада 333 киши, Петербургда 149 киши, Новосибирскда 70 киши қўлга олинган.

Хабарга кўра, мамлакатнинг 32 шаҳрида қўлга олишлар амалга оширилган.

23 сентябр куни Москва прокуратураси келишилмаган оммавий намойишларда қатнашишга чақириш ва қатнашиш учун жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳлантирганди.

21 сентябр куни сафарбарликка қарши намойишлар чоғида 39 та шаҳарда камида 1307 киши қўлга олингани хабар қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар