ISHONCH дўконлар тармоғининг янги форматдаги учта янги дўконлари кетма-кет ўз фаолиятини бошлади  

Ўзбекистон 19:00 / 22.09.2022 4656

Жорий йилнинг 10 сентябр куни ўз ребрендингини амалга оширган ISHONCH дўконлар тармоғи Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳри ва Қибрай туманида, ҳамда Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида навбатдаги учта филиалини ишга туширди.

“Ҳаётни ҳозирдан бошланг” шиори остида ўз ребрендингини амалга оширган ISHONCH дўконлар тармоғи дадил қадамлар билан ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда ва бунинг натижасида республика аҳолисининг турмуш тарзини янада яхшилашга шубҳасиз катта ҳисса қўшмоқда. 15 сентябр куни Ангрен шаҳрида, 17 сентябр куни Қибрай туманида ва 20 сентябрда Ғаллаорол туманида ишга туширилган янги филиаллар янги форматда жиҳозланган ва тақдим этилган бўлиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган.

Ҳар бир янги филиалнинг очилиш маросими ташриф буюрган меҳмонлар учун кўнгилочар шоу-дастур ўтказилиши билан бошланди. Шу билан бирга, Қибрай филиали очилиш маросимида қимматбаҳо совғалар ўйналиши барчага кўтаринки кайфият улашди. Бундан ташқари Қибрайдаги янги савдо дўкони очилиши муносабати билан Ҳамдам Собиров иштирокида кўнгилочар байрам дастури бўлиб ўтди.

12 йилдан бери йирик маиший техника, электроника ва уй жиҳозлари етказиб беришда ўз услубини яратишга эриша олган ISHONCH дўконлар тармоғи аҳоли турмуш тарзини яхшилаш йўлида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. 2010 йилда Фарғона вилоятида илк дўконини очган компания ҳозирда республика бўйлаб 60 дан ортиқ филиалларга эга. Бу филиалларда 3000 дан зиёд ходимлар фаолият олиб боради.

Айни пайтда ISHONCH дўконлар тармоғида 7000 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар муддатли тўлов асосида харид қилиш учун тақдим этилган. Улар орасида маиший техникалар, замонавий смартфонлар, уй-рўзғор буюмлари, барча турдаги мебеллар, сантехника маҳсулотлари, қурилиш материаллари, гиламлар, чинни ва биллур идишлар, спорт анжомлари ва кўплаб бошқа маҳсулотларни топишингиз мумкин. Бюджет ташкилотида фаолият олиб борувчи ходимлар ва нафақадаги шахслар эса фақатгина паспортнинг ўзи билан муддатли тўловга маҳсулот харид қилишлари мумкин. Харидорлар учун янада қулайлик яратиш мақсадида, маълум тоифадаги маҳсулотларни уйгача бепул етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган.  

Компаниянинг асосий мақсади нафақат истеъмолчиларни жалб қилиш, балки шу билан бирга, аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган. ISHONCH дўконлар тармоғининг янги учта филиали очилиши натижасида  75 тага яқин янги иш ўрни яратилди. Айтиб ўтиш жоизки, ҳар бир ходим ўз лавозим вазифалари бўйича махсус ўқув дастурлари орқали ўқитилади, бу эса компаниянинг хизмат кўрсатиш сифатини оширишга ёрдам беради. Иқтидорли мутахассислар касбий ўсиши учун яхши имкониятлар тақдим этилади. Компанияда ишлаш истагида бўлганлар ўз анкеталарини Telegram орқали https://t.me/ishonchanketabot орқали тўлдириб қолдиришлари ва https://t.me/hrfmishonch Telegram канали орқали бўш иш ўринлари ҳақида маълумот олишлари мумкин.

Батафсил маълумот учун:

+99873 515 22 22

t.me/ishonchadmin 1

Компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram: t.me/ishonchsavdo

Instagram: instagram.com/ishonchsavdouz

Facebook: facebook.com/ishonchsavdouz

YouTube: youtube.com/c/Ishonchsavdo

Реклама

Кўпроқ янгиликлар