Ҳуқуқ ҳимоячилари Европа иттифоқини чақирувдан қочган россияликларни киритишга чақирди

Жаҳон 17:52 / 22.09.2022 6542

Мажбурий сафарбарликдан қочиб, жанг қилишни истамаган россияликлар учун Европа иттифоқига кириш тартибини аниқлаш зарур, дея маълум қилди 22 сентябр, пайшанба куни бошпана изловчилар ва Германияга киришни хоҳловчиларни қўллаб-қувватловчи Pro Asyl ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти

Мажбурий чақирувдан қочган россияликларнинг аризаларини қабул қилиш, уларда Европа иттифоқига кириш имконияти йўқ экан, «маъносиз нарсадир», деди ташкилот раҳбари Гюнтер Буркхардт. Унинг сўзларига кўра, эҳтимолий вариантлардан бири - Грузия ва Туркияга кетишга муваффақ бўлган россияликларга гуманитар визалар берилиши. 

Ташкилот, шунингдек, Германияни урушга боришдан бош тортган россияликлар ва «катта шахсий хатар остида ўз мамлакатида урушга қарши чиққанлар» учун «чегараларни очишга» чақирди. Бу ҳақда Pro Asyl’нинг Европа бўлими раҳбари Карл Копп маълум қилди. 

«Европа иттифоқи қонунчилигига кўра, халқаро ҳуқуқни бузадиган урушдан қочганлар бошпана ва ҳимоя олиш ҳуқуқига эга. Шу маънода Германия ва Европа энди Россиянинг агрессив урушига қарши овоз берган одамларни бюрократик бўлмаган ҳолда қабул қилишни ташкил этиш керак», - дейди у.

«Ҳарбий хизматга чақирилиш хавфи остида бўлган, ҳарбий жиноятчилар армиясининг бир қисми бўлишни истамаган ҳар бир киши Путин тизимига қарши чиқади. Биз, европаликлар энди режимга қарши россияликлар ва бегуноҳ дезертирларга тезда бошпана беришимиз керак», деди Германия Эркин демократик партияси фракцияси парламент котиби Йоханнес Фогел. 

«Путин - рус тилида сўзлашувчилар учун энг катта таҳдид. Биз россиялик дезертирларни Путиннинг сафарбарлигидан ҳимоя қилишимиз ва уларни вақтинчалик бошпана билан таъминлашимиз мумкин ва керак», - деди Бундестагдаги Германия-Украина парламент гуруҳининг «яшиллар»дан раиси Робин Вагенер.

«Афтидан, кўпчилик россияликлар ўз ватанини тарк этаётганга ўхшайди: Путин йўлини ёмон кўрадиган ва либерал демократияни севадиган ҳар бир киши Германияда жуда яхши кутиб олинади», деб ёзади Германия адлия вазири Марко Бушман. 

Россия президенти Владимир Путин бир кун аввал «қисман сафарбарлик»ни эълон қилганидан сўнг, Россияда хорижда авиачипталарга талаб кескин ошди. Aviasales авиачипталарига буюртма бериш портали маълумотларига кўра, 21 сентябр, чоршанба куни собиқ СССРнинг Россияга қўшни республикалари – Арманистон, Грузия, Озарбойжон ва Қозоғистонга барча тўғридан тўғри рейсларга чипталар сотиб олинган. 

Turkish Airlines Истанбулга парвозлар учун чипталар фақат 24 сентябрдан қайта пайдо бўлишини эълон қилди, AirSerbia билан Белградга учиш учун навбатдаги имконият фақат 26 сентябрда пайдо бўлади. Чегара шаҳарларига ички рейслар учун чипталар ҳам юқори талабга эга. Мисол учун, чоршанба куни Москвадан Владикавказга, Грузия чегарасигача бўлган рейсга жой 750 доллардан ортиқ – одатдагидан ўн баравар қимматроққа сотилган. 

Кўпроқ янгиликлар