Европада газ нархи 2600 доллардан ошди

Жаҳон 20:04 / 16.08.2022 8599

Европада газнинг биржа нархи март ойи бошидан буён биринчи марта минг куб метри учун 2600 доллардан ошди.

Биржа очилишида сентябр ойи учун газ етказиб бериш бўйича фючерс шартномалари нархи минг куб метр учун 2418 долларни ташкил этди, сўнгра 2348 долларгача тушди.

Соат 15.43да эса нарх 2500 долларга кўтарилди, 17.42да 2600 доллардан ошиб кетди. Соат 15.52да газ нархи 2631,7 долларга тенг бўлди.

Европа Россиядан газ етказиб бериш ҳажми камайгани сабабли энергетика инқирозига дуч келган.

Айни вақтда "Шимолий оқим" газ қувури ва Украина газ транспорт тизими орқали газ етказиш сезиларли даражада пасайган, "Ямал - Европа" газ қувури орқали эса бутунлай тўхтатилган.

Июн ойида минг куб метр газ нархи 1180 долларни, июл ойида 1805 долларни ташкил этганди. Ўтган йилнинг ёзида газ нархи 500 доллардан ошмаган.

Кўпроқ янгиликлар