Ўзбекистонда тадбиркор аёл раҳбарлар энг кўп савдо соҳасида ишлаяпти

Ўзбекистон 08:17 / 16.08.2022 1176

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, худди шу даврда эркаклар бошқарувидаги 121 746 та кичик корхона ва микрофирмалар 2021 йилда 27,9 трлн сўм соф фойда олган.

Ўрта ҳисобда битта тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган соф фойда миқдори тадбиркор эркак раҳбарлигидаги кичик тадбиркорлик субъектларида 229,7 млн сўмни ташкил этган бўлса, тадбиркор аёл раҳбарлигидаги корхоналарда бу кўрсаткич ўртача 141,4 млн сўмни ташкил этди.

2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёл раҳбарларнинг иқтисодий соҳалар бўйича фаолияти:

  • савдо соҳасида – 14 147 та;
  • хизматлар соҳасида – 10 057 та;
  • саноатда – 5 543 та.
Кўпроқ янгиликлар