Тошкентга доимий яшашга кўчиб келганлар сони бўйича қайси ҳудуд етакчи экани айтилди

Ўзбекистон 09:05 / 15.08.2022 10465

2022 йил январь-июнь ойлари давомида Тошкент шаҳрига республика бошқа ҳудудларидан доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар сони 25 290 кишини ташкил этган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрига кўчиб келиш ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 4 170 кишига камайган. 

Тошкент шаҳрига ҳудудлардан доимий яшаш учун кўчиб келганлар сони бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда – 11 881 киши.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича:

  • Қашқадарё вилояти – 3 039 киши;
  • Самарқанд вилояти – 1 831 киши; 
  • Сурхондарё вилояти – 1 389 киши;
  • Бухоро вилояти –  1 361 киши; 
  • Фарғона вилояти – 1 039 киши;  
  • Хоразм вилояти – 820 киши;
  • Андижон вилояти – 804 киши; 
  • Наманган вилояти – 781 киши;
  • Навоий вилояти – 729 киши; 
  • Жиззах вилояти –  628 киши;  
  • Сирдарё вилояти – 527 киши;
  • Қорақалпоғистон Р. –  461 киши.  
Кўпроқ янгиликлар