Тошкент ерусти метроси иш тартибига ўзгартириш киритилди

Ўзбекистон 15:43 / 15.08.2022 6948

«Тошкент метрополитени» ДУК матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йил 16 августидан 5 сентябрига қадар «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида поездлар ҳаракати соат 05:00 дан 23:00 гача амалга оширилади.

Бу йўл назорати ва техник ишларни амалга ошириш билан боғлиқ. 

Июнь ойи ўрталарида Тошкентда жазирама иссиқ туфайли ерусти метро поездларининг ҳаракатланиш оралиғи узайтирилган эди.

Аввалроқ, шунингдек, ИИБ ходимлари метро бекатларида ўз фаолиятини қайта бошлагани ва яна сумкаларни текшираётгани хабар қилинганди. 

Кўпроқ янгиликлар