Россия 2021 йилда 14,6 млрд долларлик қурол сотди

Жаҳон 18:24 / 15.08.2022 5300

2021 йилда Россия қурол етказиб бериш «режасини тўлиқ бажарди». Бу ҳақда Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати раҳбари Дмитрий Шугаев маълум қилди.

«Йиллик режа тўлиқ бажарилди, хорижлик ҳамкорларга 14,6 млрд долларлик қурол ва ҳарбий-техника етказиб берилди»,— деди Шугаев.

Унинг сўзларига кўра, охирги ўн йилдан буён Россия йилига 14-15 млрд долларлик қурол сотмоқда.

Маълумотларга кўра, Россия Сурия, Миср, Ҳиндистон, Хитой, Жазоир, Қозоғистонга қурол экспорт қилади.

2017–2021 йилларда Россия қурол экспорт қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади – унинг улуши 19 фоизни ташкил этди. Биринчи ўринда АҚШ (39 фоиз), учинчи ўринда Франция (11 фоиз), тўртинчи ўринда Хитой (4,6 фоиз), бешинчи ўринда Германия (4,5 фоиз) турибди.  

Кўпроқ янгиликлар