6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан бензин импорт қилди

Ўзбекистон 10:22 / 13.08.2022 2595

2022 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 60,6 млн литр автомобил бензини импорт қилинган. 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан - 48,8 млн литр, Туркманистондан - 11,7 млн литр автомобил бензинини импорт қилган. 

2022 йил январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган.

2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:

  • январда – 97,8 минг тонна;
  • февралда – 98,2 минг тонна;
  • мартда – 92,6 минг тонна;
  • апрелда – 93,7 минг тонна;
  • майда – 92,7 минг тонна;
  • июнда – 87,7 минг тонна.
Кўпроқ янгиликлар