Донецкдаги ўлимлар, Бахмутдаги ярадорлар. Уруш суратлари

Жаҳон 15:20 / 05.08.2022 14760

4 август куни Россия нашрлари Украина ҳарбийлари Донецкдаги драма театрини ўққа тутгани ҳақида хабар берди. Шу куни бу ерда «ДХР» қўмондони Олга Качуранинг дафн маросими бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Беш киши ҳалок бўлган, олти киши яраланган. 4 августга ўтар кечаси ва эрта тонгда Харкив, Никопол ва Миколайив яна ўққа тутилди. Amnesty International ташкилоти Украина ҳарбийлари турар жойларда базалар қураётгани ва шу тариқа уруш қонунларини бузаётгани ҳақида ҳисобот берди. Украина президенти офиси буни рад этмоқда.

Қуйида Украинадаги урушнинг 162-кунида олинган суратлар.

Харкив области

Украин волонтёрлари армия учун ёстиқ тикмоқда
Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Харкив областидаги позицияда турган «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизими учун ракеталар ортилган юк машинаси. Ракеталар ёнида — украин ҳарбийси. 4 август куни Украина қуролли кучлари Бош штаби Харкив областида Россия қўшини Байрак — Гусаровка йўналишида олдинга силжишга уринганини маълум қилди, у ерда ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда.
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украина Харкив областидаги позициялар бўйлаб «Ураган» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк 

Донецк марказидаги («ДХР» назорати остида) ҳарбий хизматчилар Украина Қуролли кучлари томонидан ўт очилган пайтда хавфсиз жойга югурмоқда. Россия матбуоти Украина ҳарбийлари Донецкдаги «Корсой» лақабли Олга Качура билан хайрлашув маросими бўлиб ўтадиган драма театрини ўққа тутгани ҳақида хабар берди. ТАСС хабарига кўра, Donbass Palace меҳмонхонаси ҳам зарба остида қолган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецкда терговчилар Украина қуролли кучлари ҳужумидан кейин одам ҳалок бўлган жойни текширмоқда. Россия нашрлари шаҳарни ўққа тутиш чоғида беш киши ҳалок бўлгани, олти киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди
AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган Donbass Palace меҳмонхонасининг кириш эшиклари. Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ҳодиса фактини текширишни топширган.
Денис Григорюк / ТАСС

Донбасс шимоли 

Бахмут аҳолиси вакили шаҳар ўққа тутилгандан кейин снаряд парчасидан яраланди. Россия қўшинлари шаҳарни эгаллашга уринмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штаби хабар беришича, улар энди Авдеевка томон ҳам олдинга силжмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассдан эвакуация қилинган аёл Покровскда ғарбга кетадиган поездга чиқмоқчи.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донбассликлар Покровскдаги эвакуация поездида. Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг маълум қилишича, уруш бошидан буён област аҳолисининг учдан икки қисми эвакуация қилинди.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут ўққа тутилгандан кейин ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут аҳолиси вакили нарсаларини машинага ортиб, шаҳарни тарк этишга ҳозирланмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк областининг Николаевка шаҳрида Россия ҳужумидан вайрон бўлган бино. 3 август куни Россия мудофаа вазирлиги хабар беришича, Россия Аэрокосмик кучлари Николаевкада Украина қуролли кучлари бўлинмаси вақтинча жойлаштирилган нуқтага зарба бериб, 50 дан ортиқ ҳарбий хизматчини йўқ қилган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк области Покровск шаҳридаги қабристон ходими Украина армияси аскари Сергей Марченко қабрига хоч ўрнатмоқда. 26 ёшли Марченко Донецк областидаги артиллерия взводида хизмат қилган. У 28 июлда ўлдирилган.
David Goldman / AP / Scanpix / LETA
Кўпроқ янгиликлар