Бугун ва дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, ҳарорат фони меъёрий қийматлардан бироз юқори бўлиб, кечалари 20-25 даража иссиқ, кундуз кунлари 32-37 даража иссиқ атрофида бўлади.
Фақат Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида ушбу кунларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, момақалдироқ пайтида шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.