Аҳоли ва тадбиркорлардан ортиқча ҳужжат талаб қилиб келган ташкилотлар маълум қилинди

Ўзбекистон 13:57 / 05.08.2022 4468

“Давлат хизматлари янгиликлари” канали хабарига кўра, ўрганиш натижасида қатор вазирлик ва идоралар томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя қилмаган ҳолда фуқаролар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан давлат хизматлари кўрсатилишида ҳамда ишга қабул қилиш жараёнида ортиқча ҳужжатлар талаб қилингани аниқланди.

Улар қуйидагилар:

  • «Ўзсувтаъминот» АЖ – 600 дан ортиқ;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ – 300 дан ортиқ;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – 50 дан ортиқ;
  • «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ – 40 дан ортиқ;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – 20 дан ортиқ;
  • Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – 20 дан ортиқ.

Адлия вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўйган юзасидан юқоридаги вазирлик ва ташкилотларга нисбатан тақдимнома ҳамда огоҳнома таъсир чоралари қўлланилди.

Кўпроқ янгиликлар