10 -11-12 август кунлари соат 12:00 дан 19:00 гача университетга ташриф буюриб, бу ердаги афзалликлар билан танишиш имкониятига эга бўлинг!
Жумладан:
- халқаро академик муҳитда таълим олиш;
- рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўналишларидаги жорий тадқиқотлар ва технологиялар билан танишиш;
- ҳаётда қўлланилиши мумкин бўлган ташаббускорлик ва етакчилик фазилатларини ривожлантириш;
- ўз соҳасининг етакчи мутахассислари бўлган профессор-ўқитувчилар билан мулоқот қилиш;
- индивидуал ривожланиш режаси бўйича фақат энг керакли фанларни ўрганиш;
- ўқув дастурларининг назарий ва амалий жиҳатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш.
Шу билан бирга, хоҳловчилар университет ҳудуди бўйлаб экскурсияда қатнашишлари, «Рақамли иқтисодиёт» факультети декани – иқтисодиёт фанлари доктори Шерзод Актамовнинг «Молия ва молиявий технологиялар» йўналиши ва «Тижорат банкларини бошқариш» мутахассислиги ҳақидаги ҳамда «Қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар» факультети декани – иқтисодиёт фанлари доктори Абдулла Ибрагимовнинг «Агробизнес ва инвестицион фаолият» йўналиши ҳақидаги қизиқарли маърузаларини тинглашлари мумкин бўлади.
Тадбир сўнгида меҳмонлар учун университет ходимлари даврасида кичик зиёфат кутилмоқда.
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бошлиқ кўчаси, 3.
Телеграм : https://t.me/udeauz
Сайт : udea.uz
Почта : info@udea.uz
Tелефон рақам : +998788880800
Реклама