“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
2022 йил 1 сентябрдан давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:
- бюджетдан субсидиялар ходимлар ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчилар давоматидан келиб чиқиб нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида автоматик ҳисоблаб чиқилади;
- ходимлар ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчилар давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;
- ҳисобот ойида тарбияланувчилар ойлик давомати рўйхатга олинган тарбияланувчиларга нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун бюджетдан иш ҳақи тўланмайди.
Қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқланди: давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчаларни ташкил этиш учун банкларга пул жойлаштириш тартиби; нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби; оилавий боғчалар тўғрисида; кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлардаги боғчалар тарбиячилари иш ҳақини қоплаш учун бюджетдан компенсация ажратиш тартиби; нодавлат боғчаларни бошқариш ахборот тизими ва “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати.