Қайд этилишича, Ботаника институти ҳузуридаги академик Ф.Русанов номидаги Тошкент Ботаника боғида 2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади.
Шу сабабли, ушбу жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш муносабати билан Ботаника боғи жорий йил 5 августдан 20 августга қадар ташриф буюрувчилар учун ўз фаолиятини вақтинчалик тўхтатади.