Биринчи ярим йилликда бюджетга тушган солиқ тушумлари миқдори маълум қилинди

Иқтисодиёт 18:50 / 07.07.2022 12537

Давлат солиқ қўмитаси солиқ хизмати органлари томонидан бюджетга туширилган тушумларни эълон қилди

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи ярмида солиқ тушумлари 71 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига (61,4 трлн сўм) нисбатан 15,7 фоизга ўсган.

“Солиқ тўловчиларга солиқ юкининг пасайтирилиши ҳисобига солиқ базасининг кенгайиши ҳамда солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши, шунингдек тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаоллигининг ортиши солиқ органлари назоратидаги тушумлар ўсишини таъминлади”, дейилади ДСҚ хабарида.

Ўсиш суръати энг юқори бўлган ҳудудлар – ТОП-5:

1. Тошкент шаҳри - 43,5 фоиз (9,9 трлн сўм);

2. Фарғона вилояти - 39,1 фоиз (2 трлн сўм);

3. Самарқанд вилояти - 36,1 фоиз (1,9 трлн сўм);

4. Бухоро вилояти - 35,7 фоиз (1,5 трлн сўм);

5. Сурхондарё вилояти - 34,1 фоиз (1,2 трлн сўм).

Кўпроқ янгиликлар