Президент “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
“Нигоҳ” телеграм-канали хабарига кўра, ҳужжат билан педагогика йўналишида 10 та олийгоҳ ташкил этилмоқда. Улар қуйидагилар:
- Урганч давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
- Наманган давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
- Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳаси бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
- Самарқанд давлат университети Ўзбекистон-Финландия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финландия педагогика институти;
- Андижон давлат университети Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
- Бухоро давлат университети Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
- Термиз давлат университети Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
- Қарши давлат университети Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
- Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
- Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети.