Президент таълим муассасалари агентлиги хабарига кўра, ҳужжатлар ariza.piima.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.
Ихтисослаштирилган мактабларга ўқишга ариза топшириш учун талаб этиладиган ҳужжатлар:
- туғилганлик тўғрисида гувоҳнома;
- 3х4 расм (охирги 2 ойда олинган);
- баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган);
- паспорт маълумотлар ва телефон рақамлар (талабгорнинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг доимий ишлаб турган телефон рақамлари).
- Қабул фақатгина янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактаблар учун давом этади. Президент мактаблари ҳамда ижод мактабларига ўқишга ҳужжатлар қабули якунланди.