Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 июнда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,91 сўмга пастлаб, 10 847,08 сўмни ташкил қилди. Евро 103,52 сўмга тушиб, 11 411,13 сўм бўлди.
Рубл эса 4,15 сўмга ошиб, 203,89 сўм бўлди. Бу Россия валютаси курси Ўзбекистонда илк бор 200 сўмлик нуқтадан ўтиши ҳисобланади.
Доллар курси эса қаторасига тўртинчи кун пасаймоқда.