Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 ёшни ташкил этган.
Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида илк бор оила қураётган аёлларнинг ўртача ёши қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Р. – 21,5 ёш;
- Андижон вилояти – 21,6 ёш;
- Бухоро вилояти – 22,6 ёш;
- Жиззах вилояти – 22,7 ёш;
- Қашқадарё вилояти – 22,6 ёш;
- Навоий вилояти – 22,8 ёш;
- Наманган вилояти – 21,5 ёш;
- Самарқанд вилояти – 21,8 ёш;
- Сурхондарё вилояти – 22,7 ёш;
- Сирдарё вилояти – 23,0 ёш;
- Тошкент вилояти – 23,0 ёш;
- Фарғона вилояти – 21,5 ёш;
- Хоразм вилояти – 22,9 ёш;
- Тошкент шаҳри – 23,1 ёш.
Бундан олдин Ўзбекистонда эркаклар ўртача неча ёшда оила қураётгани маълум қилинганди.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича илк бор оила қураётган эркакларнинг ўртача ёши 26,5 ёшни ташкил этган.