Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмаларни тақдим этади, деб хабар бермоқда авиакомпания ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига 50 фоизлик чегирма эълон қилинади.
Маълумот учун, Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам чегирма эълон қилганди.