Ўзбекистон-Озарбойжон стратегик шериклигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди

Ўзбекистон 20:41 / 21.06.2022 4314

Кўксаройда ўтган самарали музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва президент Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси билан Озарбойжон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзолади.

Шунингдек, давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди. Ҳудудлараро ҳамкорлик, саноат, халқаро автомобиль қатнови, ноқонуний миграцияга қарши курашиш, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаларидаги ҳамкорлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик дастури шулар жумласидан.

Ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорликнинг қатор истиқболли йўналишларида амалий шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Кўпроқ янгиликлар