АҚШ адлия вазири эҳтимолий ҳарбий жиноятларни текширишда ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Украинага борди 

Жаҳон 18:52 / 21.06.2022 3604

АҚШ адлия вазири Меррик Гарланд эҳтимолий ҳарбий жиноятларни текширишда ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилиш учун эълон қилинмаган ташриф билан Украинада бўлиб турибди, деб хабар берди ABC телеканали.

"Бош прокурор Гарланд Украинага эълон қилинмаган ташрифни амалга оширди", - дея адлия вазирлиги вакилининг сўзларидан иқтибос келтирди ABC. 

Вакилнинг маълумот беришича, Гарланд Украина бош прокурори Ирина Венедиктова билан "ҳарбий жиноятларни текширишда ҳамкорлик қилиш бўйича АҚШнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилади". 

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти Россия қўшинлари Украинадаги ҳарбий жиноятларга алоқадор деган хулосага келганини маълум қилганди. Россия томони бу айбловларни рад этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар