«Ўзбекконцерт» директори ўзгарди

Ўзбекистон 08:47 / 26.05.2022 11290

Қайд этилишича, Даврон Шералиев "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. 

Шу даврга қадар муассаса директори вазифасида фаолият олиб борган Жамолиддин Узоқов лавозимидан озод этилди.

Даврон Шералиев шу кунга қадар Ўзбекистон давлат филармонияси бош директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

У ўз вақтида “Ўзбекконцерт”нинг концерт ва ижро фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Маълумот учун, Жамолиддин Узоқов 2021 йилнинг май ойи охирларида “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига раҳбар этиб тайинланганди.

Кўпроқ янгиликлар