Ўзбекистонга Қозоғистондан олиб кирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди

Ўзбекистон 08:56 / 26.05.2022 6217

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Қозоғистондан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бўйича буғдой етакчилик қилмоқда – 1,1 млн тонна.

Шунингдек, Қозоғистондан 122,8 минг тонна буғдой уни, 24,3 минг тонна ўсимлик ёғи ва 16,3 минг тонна маргарин маҳсулотлари олиб келинган.

Бундан ташқари, ушбу кўрсаткич қолган маҳсулотлар кесимида қуйидагича кўриниш олди: 

  • қорамол гўшти – 4 минг тонна;
  • арпа – 38,2 минг тонна;
  • маккажўхори – 23 минг тонна;
  • картошка – 22,4 минг тонна;
  • қандолат маҳсулотлари – 720 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон ун импорти ҳажмини оширгани хабар берилганди.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчи – 91,2 минг тонна.

Кўпроқ янгиликлар