«ПСЖ» Мбаппе билан шартнома узайтирилганини эълон қилди

Спорт 00:14 / 22.05.2022 24197

Килиан Мбаппе «ПСЖ»да қолади.

Париж клуби ҳужумчи билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартнома имзолаганини маълум қилди. Аввалги келишув шу йилнинг 30 июнигача мўлжалланган эди.

Мбаппе 2018 йилдан буён «ПСЖ»да ўйнаб келмоқда. У «Монако»дан 180 млн евро эвазига кўчиб ўтганди.

23 ёшли француз бу мавсумда Лига 1да 34та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 17та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Кўпроқ янгиликлар