Футбол-шоу. Ўзбекистон Италия футболи афсоналарини мағлуб этди

Спорт 20:55 / 18.05.2022 30048

15 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган учрашув байрамона тарзда ташкил этилиб, ўйин олди, танаффус ва учрашувдан кейин ўзбек футболи фахрийлари, собиқ ўйинчи ва ҳакамлар тақдирланишди.

Учрашувда Яквинта италияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, кўп ўтмай ОКМК яримҳимоячиси Санжар Турсунов узоқ масофадан Аббьяти дарвозасини ишғол этди. Бўлим якунида эса Яквинта дубль қайд этди.

Фото: Tribuna.uz

Иккинчи бўлимда эса Неъматилла Қутибоев ва Сервер Жепаровнинг голи Биродар Абдураимов мураббийлигидаги ўзбек футболи афсоналарига ғалабани тақдим этди – 3:2.

Учрашувдан кейин Равшан Эрматов ва унинг ҳакамлар гуруҳига зарбоф чопон кийгизилиб, ҳакамлик фаолиятига расман якун ясалди. ЎФА вице-президенти фарзандлари билан майдонга чиқиб, мухлисларга миннатдорчилик билдирди. Италия футболи афсоналари ҳам эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фото: Tribuna.uz

Ўртоқлик ўйини. 18 май (чоршанба)
Ўзбек футболи афсоналари — Италия футболи афсоналари - 3:2 (1:2)
Голлар: Санжар Турсунов 19, Неъматилла Қутибоев 31, Сервер Жепаров 47 – Винченцо Яквинта 7, 30.
Ўзбекистон: 1.Павел Бугало, 4.Ислом Иномов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Азиз Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 9.Одил Аҳмедов, 13.Асрор Алиқулов, 18.Тимур Кападзе, 20.Анвар Солиев, 22.Виктор Карпенко, 27.Илҳом Суюнов
Захирадан майдонга тушганлар: 12.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Шавкат Муллажонов, 10.Зайниддин Тожиев, 11.Анвар Ғофуров, 14.Илдар Магдеев, 15.Александр Гейнрих, 17.Санжар Турсунов, 23.Шуҳрат Мирхолдиршоев, 24.Носир Отақўзиев, 26.Неъматулла Қутибоев, 28.Асқар Жадигеров, 33.Фарҳод Тожиев, 44.Камолиддин Мурзоев.
Италия: 1.Кристиан Аббьяти, 2.Винсен Кандела, 6.Алдаир, 7.Людовик Жюли, 8.Анжело Карбоне, 10. Ди Бьяджо, 11.Альберто Жилардино, 14.Дарио Шимич, 15.Винченцо Яквинта, 27.Сержиньо, 81.Кристиан Дзаккардо.
Захирадан майдонга тушганлар: 5.Сезария Эдуардо, 9.Даниэле Массаро, 18.Марек Янкуловски, 26.Кристиан Зенони, 33.Робсон Толедо Мачадо, 77.Лука Антонини.

Кўпроқ янгиликлар