ЕИ Ғазо, Ғарбий қирғоқ ва Шарқий Қуддус учун 25 млн евро ажратади 

Жаҳон 20:14 / 16.05.2022 5222

Европа иттифоқи Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи ва Шарқий Қуддусдаги фаластинликлар учун 25 млн евро миқдорида гуманитар ёрдам ажратади.

Еврокомиссия ўз баёнотида фаластинликларга нисбатан халқаро гуманитар ҳуқуқ меъёрларига оғишмасдан риоя қилишга чақирган.

Шунингдек, Еврокомиссия фаластинликларнинг ўз уйларидан мажбуран кўчирилиши ҳамда анклав ҳудудидаги мактаб ва инфратузилма объектларининг бузилишини қоралаган.

ЕК баёнотида айтилишича, ҳозирда Фаластиннинг беш миллион аҳолисидан 2,1 млн нафари гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, минтақа аҳолисининг 63 фоизига у ёки бу шаклда гуманитар ёрдам бериш зарур.

Кўпроқ янгиликлар