Тошкент шаҳрида 4 ой ичида 7777 та жиноят фош этилгани маълум қилинди

Ўзбекистон 19:56 / 16.05.2022 4226

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи, пойтахт прокурори ва Миллий гвардия пойтахт бошқармаси бошлиғи иштирокида 2022 йилнинг илк 4 ойи якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган давр давомида шаҳарда 2 435 та жиноят аниқланган ва улардан 769 таси гиёҳвандлик ва психотроп воситаларининг ноқонуний савдоси билан боғлиқ жиноятлардир. Уларда 217 кг 305 грамм гиёҳвандлик ва 24 кг 328 грамм кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг тарқалиб кетишининг олди олинган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

“Мурожаатлар ортидан 7 777 та жиноят фош этилиб, улардан 221 таси ўтган йилларда содир этилган жиноятлардир. 537 нафар қидирувдаги жиноятчилар ушланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳудудида жиноят салмоғи юқори деб топилган 169 та маҳаллаларга масъул раҳбарлар бириктирилиб, уларга топшириқлар бериб ўтилди. Тадбирда шаҳар прокурори, ИИББ ҳамда МГ Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиқларининг “Хавфсиз пойтахт” профилактик ойлигини ўтказиш бўйича қўшма қарори тасдиқланиб, ижрога қаратилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг айрим раҳбарларининг фаолияти қаттиқ танқид қилиниб, иккинчи чорак якуни бўйича кўрсаткичлар ижобий томонга ўзгармаган тақдирда эгаллаб турган лавозимларидан озод этилишлари тўғрисида огоҳлантирилди”, – дейилади хабарда.

Кўпроқ янгиликлар