Дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилари рўйхати эълон қилинди 

Спорт 18:44 / 12.05.2022 28845

Forbes дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган спортчилари рейтингини эълон қилди

Рўйхатда биринчи ўринни «Пари Сен-Жермен» ва Аргентина миллий жамоаси футболчиси Лионел Месси эгаллади. Ҳужумчи 130 миллион доллар ишлаган. Бундан 75 миллион доллари унинг маоши бўлса, қолган 55 миллион доллари ҳомийлик ва реклама шартномалари тўловларидан топилган.

Юқори учталикка «Лос-Анжелес Лейкерс» баскетболчиси Леброн Жеймс (121 миллион доллар) ва «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду (115 миллион доллар) кирган.

Бразилиялик футболчи Неймар, америкалик баскетболчилар Стефен Карри ва Кевин Дюрант, швейцариялик теннисчи Рожер Федерер, мексикалик боксчи Саул Алварес, америкача футбол вакили Том Брэйди ва грециялик баскетболчи Яннис Адетокунбо юқори ўнталикдан жой олган.

Forbes январ ойида энг кўп ҳақ оладиган спортчи аёллар рейтингини тақдим этганди. Рейтингда япониялик теннисчи Наоми Осака кетма-кет иккинчи йил биринчи бўлганди. У 57 миллион доллардан ортиқ пул ишлаган бўлиб, 55 миллион долларини ҳомийлик шартномаларидан олган, 2,3 миллион долларни эса мусобақаларда ишлаб топган.

Кўпроқ янгиликлар