Видеоконтент тасвири учун янги қурилма: HUAWEI nova 9 тез орада Ўзбекистон бозорига киради

Фан-техника 17:02 / 25.04.2022 84565

HUAWEI компанияси Ўзбекистон бозорига юқори технологияли nova 9 смартфонини тақдим этади. Бу зоомерлар ва видеоконтент яратувчиларни шакллантиришга қаратилган ўрта тоифа қурилмасидир. Янги HUAWEI nova 9 ўзбекистонликларга май ойининг бошида тақдим этилади.

HUAWEI юқори сифатли материаллардан тайёрланган, бардошли ва енгил корпусни фойдаланувчилар учун одатий ҳолга айлантирган. Ўрта нарх тоифасидаги янги модел ҳам замонавий “премиум” дизайнга эга.

Фото: HUAWEI

Қурилманинг юқори технологияли камераси ҳам премиум синфга тегишли. 50 мегапикселли (40 фоиз кўпроқ ёруғлик ўтказиш имконини берувчи RYYB рангли филтрга эга) асосий камера ҳатто тунда ва паст ёруғлик шароитида ҳам ажойиб натижаларни тақдим этади. 32 MP олд камера ижтимоий тармоқлар ихлосмандларига ёқиб тушади.

Фото: HUAWEI

Nova сериясининг дизайни коинот мавзусига бағишланган — масалан, асосий камеранинг дизайни Сатурн ҳалқаларини эслатади. Nova 9 юпқа ва енгил бўлиб, оғирлиги бор-йўғи 175 граммга тенг. Ўзбекистонда қурилма икки хил: қора ва юлдузли кўк рангларда сотилади. Иккинчи ранг ушбу модел учун махсус яратилган. Қоплама шундай қилинганки, ранг ёруғликка қараб ўзгаради ва тусларнинг ажойиб ўйини ҳосил бўлади.

“Энг қизиқарли янги функциялардан бири бу Vlog режими бўлиб, у ҳам асосий, ҳам олд камера ва иккита орқа камера билан суратга олиш ёки расм ичидаги расмни кўриш имконини беради, бу контент яратувчилар учун қулайлик яратади. Nova 9, шунингдек, иккита камерада 4К форматида видео ёзиб олиш имконини беради, шу билан бирга контентни олдиндан ўрнатилган Petal Klip видео таҳрирлаш иловаси ёрдамида яхшилаш мумкин”, — дейди HUAWEI Device’нинг Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги директори Фан Жинёнг.

Янги HUAWEI nova 9 смартфони такомиллаштирилган Qualcomm Snapdragon 778Г 4Г процессори, шунингдек, ўтган йилнинг охирида жаҳон миқёсида бозорга чиқарилган EMUI 12 интерфейсининг сўнгги версиясига эга.

Шунингдек, EMUI 12 смартфон тизими қурилмаларнинг ўзаро ақлли таъсир функциясини тезлаштиради ва HUAWEI Vision, FreeBuds, МatePad ва МаteBook каби бир нечта қурилмаларнинг бошқалар билан осон уланиши имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кўпроқ янгиликлар