Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ЕИ Россия Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича музокара ўтказишни истамаяпти деб ҳисоблашини, шу боис иттифоқ аъзолари Киевга ёрдам беришда давом этишини айтди.
«Музокаралар столи устида иш олиб боришми? Албатта! Эртага, ҳозир! Муаммо шундаки, Путин «йўқ» демоқда, — деди Боррел.
Унинг сўзларига кўра, Австрия канцлери Карл Неҳаммер Москвадан қайтиб келиб «Путин музокаралар тўғрисида гапиришни хоҳламаётгани» ва «Донбассда катта ҳужумга тайёрланаётгани»ни айтган.
Боррел ЕИ Украинадаги кескинлик тугашига умид қилаётгани ва Евроиттифоқ Украинага «тажовуздан ҳимояланиши» учун ёрдам беришини таъкидлади.