Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Моди билан Москва ва Нью-Деҳли муносабатларини муҳокама қилишини айтди.
«Ҳиндистон ва Россия муносабатлари Россиянинг Бирлашган Қироллик билан муносабатларидан кескин фарқ қилишини ҳамма тушунади деб ўйлайман. Биз буни инобатга олишимиз зарур», — деди у Sky News телеканали эфирида.
Жонсоннинг қўшимча қилишича, учрашув давомида Украинадаги вазият муҳокама қилинади.
У шунингдек, Ҳиндистон ҳам Буюк Британия сингари углеводородлар импортига «қарамликни камайтириши» зарурлигини қайд этди.
Жонсон Ҳиндистонга 21 апрел куни икки кунлик ташриф билан келди.