Тайван масаласига нотўғри ёндашиш Хитой ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазири Вэй Фэнхэ америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон орқали мулоқотида маълум қилди.
"Тайван Хитойнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва бу статус-квони ҳеч ким ўзгартира олмайди", - деди у.
Вэй Фэнхэнинг сўзларига кўра, Тайван масаласига нотўғри ёндашиш Хитой ва АҚШ муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
У АҚШни денгизда ҳарбий провокациялар уюштиришни тўхтатишга чақирди.