Сирдарёда газ тўлдириш шохобчасида “Зил” юк машинасида ёнғин содир бўлди

Жамият 22:00 / 28.01.2022 449

Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги газ тўлдириш шохобчасида "Зил ММЗ-554" юк машинасида ёнғин юз берган. Оқибатда машинага жиддий зарар етган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 2022 йил 28 январь куни соат 20:00 ларда, Гулистон тумани, "Мевазор" МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида "Зил ММЗ-554" юк машинасида ёнғин юз берган.

1980 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Х. газ тўлдириш вақтида хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасдан "Зил ММЗ-554" юк машинасини ҳаракатга келтирган. Оқибатда машинада ёнғин юзага келган.

Қайд этилишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда туман ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар