«Тергов натижалари кўрсатади» - Қозоғистон ташқи ишлар вазири Назарбоевнинг тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақида

Жаҳон 15:12 / 19.01.2022 16028

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтар Тилеуберди собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг мамлакатдаги тартибсизликларга алоқадорлиги эҳтимоли ҳақида гапирди. Бу ҳақда Euractiv нашри ёзмоқда.

Назарбоев ва унинг оиласи аъзоларининг тартибсизликларга алоқадорлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Тилеуберди «бундай деб ўйламаслигини, аммо ҳаммасини тергов натижалари кўрсатиб бериши»ни айтди.

Тилеуберди собиқ президентнинг қаерда эканлиги тўғрисидаги саволга унинг қаердалигини билмаслигини айтди, сўнгра Назарбоевнинг 18 январдаги мурожаатига мувофиқ собиқ президент пойтахтдалигини қўшимча қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда содир бўлган тартибсизликлар оқибатида 225 киши ҳалок бўлган, 4,5 минг киши жароҳатланган.

18 январ куни Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев намойишлардан кейин илк марта оммага кўриниш берди. У видеомурожаат қилиб, пойтахтдан ҳеч қаерга кетмаганини айтди.

Кўпроқ янгиликлар