Буюк Британия Украинага бир неча минг дона танкка қарши ракеталар етказиб берди

Жаҳон 16:18 / 19.01.2022 12002

Буюк Британия ҳукумати Украинага бир неча минг дона танкка қарши бошқарилувчи ракеталар етказиб берди. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Ҳиппи маълум қилди.

"Биз Украина қуролли кучларига бир неча минг дона танкка қарши бошқарилувчи ракеталар юбордик", - деди у.

Унинг қайд этишича, Украина Россия томонидан "юзага келган таҳдид"га тўқнаш келмоқда.

Ҳиппи Украинага бостириб кириш "жуда аҳмоқона" қарор бўлишини таъкидлади.

"Москва бу тажовуз қонсиз бўлмаслигини, бу Россия учун паркдаги енгил сайр бўлмаслигини тушуниши лозим", - деди у.

Душанба куни Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес қироллик Киевга янги ёрдам пакетини тайёрлаганини маълум қилганди. Уоллеснинг таъкидлашича, гап кичик таъсир радиусига эга бўлган ва Россияга нисбатан таҳдид солмайдиган қуроллар ҳақида бормоқда.

Кўпроқ янгиликлар