​​​​​Толиблар Хитойни ҳаракатнинг дунёда тан олинишига ёрдам беришга чақирди

Жаҳон 12:54 / 16.01.2022 16492

Ўз навбатида, Хитой элчиси халқаро ҳамжамият афғонларга "ҳукуматни ўз танловига кўра шакллантиришига" имкон бериши кераклигини айтди.

Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Ю билан учрашуви чоғида ХХРни толиблар ҳукуматининг дунёда тан олинишига кўмаклашишга чақирди.

"Ички ишлар вазири Хитой Афғонистон ҳукуматига тизим тан олинишида ёрдам бериши кераклигини айтди", - дейилади Афғонистон ИИВ хабарида.

Ҳаққоний шунингдек, Афғонистон "мамлакат ҳудудидан бошқаларга қарши фойдаланилмаслиги тўғрисида дунёга ва қўшниларга берган ваъдасини бажариши"ни айтди.

Ўз навбатида, Ван Ю Хитой Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этаётганини қайд этди.

Унинг сўзларига кўра, халқаро ҳамжамият афғонларга "ҳукуматни ўз танловига кўра шакллантиришига" имкон бериши, АҚШ эса Афғонистондаги гуманитар инқироз учун жавобгарликни зиммасига олиши лозим.

Кўпроқ янгиликлар