ЕИ Россияга қарши санкцияларни яна ярим йилга узайтирди

Жаҳон 22:57 / 13.01.2022 7418

ЕИ кенгаши Россияга қарши иқтисодий санкциялар яна ярим йилга узайтирилганини маълум қилди.

"ЕИ кенгаши Россия иқтисодиётининг қатор соҳаларига қарши қаратилган чеклов чоралари муддатини яна олти ойга 2022 йилнинг 31 июлигача узайтиришга қарор қилди", - дейилади кенгаш баёнотида.

ЕИнинг Россияга қарши иқтисодий санкциялари Украинадаги низони бартараф этиш бўйича Минск келишувлари бажарилиши баҳоланиши асосида Евроиттифоқ саммитлари сиёсий қароридан сўнг ярим йилга узайтирилади. 

Иқтисодий санкциялар биринчи марта "Россиянинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатлари"га жавобан 2014 йил 31 июлда киритилганди.  

Кўпроқ янгиликлар