Қосим-Жўмарт Тўқаев: «Мамлакат ривожланишнинг янги босқичи чинакам янгиланиш даври бўлади»

Жаҳон 22:48 / 12.01.2022 19059

Қозоғистон президенти ўз твитларида мамлакат валютаси қувватини ошириш зарурлиги, ижтимоий ва маданий объектлар қурилиши ва ноёб касалликларга чалинган болаларнинг даволанишига кўмаклашувчи «Қозоғистон Халқига» умумхалқ фонди ташкил этилишини маълум қилди.

«Давлатнинг бош вазифаси — ватандошлармизнинг фаровонлиги ва турмуш сифатини таъминлаш. Ҳалол рақобатни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб қувватлаш, давлат кўмагининг шаффофлиги — янги иқтисодий курснинг бош таркибий қисмлари бўлади.

Ҳукуматнинг устувор вазифаси миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиши керак. Бақувват тангасиз ва ифляцияни туширмай туриб барқарор иқтисодий ўсиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш ва инвесторлар томонидан ишончга эришиб бўлмайди.

Ҳудудий номутаносибликни енгиш алоҳида эътибор талаб қилади. Ишсизлик муаммосини ҳал қилиш, мамлакатнинг барча ҳудудларида ижтимоий ва маданий ривожланиш учун шарт-шароитлар ҳозирлаш зарур бўлади. Ҳудудларда хорижнинг етакчи олий ўқув юртлари филиаллари очилади.

Янги тузилажак «Қозоғистон Халқига» умумхалқ фонди фуқароларнинг реал муаммоларини ҳал этишга хизмат қилади. Фонд ноёб касалликларга учраган болаларни даволашга ёрдам беради, ижтимоий ва маданий объектлар қурилишини молиялаштиради. Шунингдек, Олмаотани тиклашга маблағ ажратилади.

Биз биргаликда мамлакатнинг яхлитлиги, тинчлик ва тотувликни сақлаб қолдик. Бизнинг фуқарларимиз экстремистларга қарши курашда ватанпарварлик ва бирдамлик намойиш этишди. Энди мамлакат ривожланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Бу чинакам янгиланиш даври бўлади. Биз биргаликда фаровон ва равнақ топган Қозоғистонни қурамиз!» — деб ниҳоялаган Тўқаев тред тарзида ёзилган твитлари шодасини.

Жаҳоннинг жуда кўп давлатлари раҳбарлари, нуфузли ахборот агентликлари тезкор хабар ва янгиликлар тарқатишда Twitter’дан фойдаланишади. Ўзбекистонда Президент матбуот хизмати, Сенат раиси, вазирликларнинг Twitter мессенжерида расмий аккаунтлари мавжудлиги, улар орқали расмий ахборотлар тарқатилаётганига қарамасдан, ижтимоий тармоқ 2021 йилнинг ёзидан буён мамлакатда блокланган.

Кўпроқ янгиликлар