Россия ИИВ 120 минг нафар Тожикистон фуқаросининг мамлакатга киришига қўйилган тақиқни бекор қилди.
«Ҳозирда Россия томонидан «амнистия» қилинган фуқаролар рўйхатини тақдим этиш устида иш олиб борилмоқда», - деб хабар берди «Азия-Плюс» Тожикистон ТИВ ахборот департаментига асосланиб.
Тожикистон фуқаролари миграцион амнистияга тушгани ҳақида Россия ИИВнинг Тожикистондаги вакили Алексей Егоров маълум қилган.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувида тожикистонлик мигрантларнинг Россияда яшашга мослашуви муҳокама қилингани айтилганди.