Исроилда коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмлаш бошланди

Жаҳон 15:14 / 28.12.2021 2750

Исроилдаги шифохоналардан бирида коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмлаш синовдан ўтказилмоқда, деб хабар берди Reuters.

Синовлар Шиба тиббиёт марказида ўтказилмоқда. Вакцинанинг тўртинчи дозаси билан 150 киши – шифокорлар эмланди. 

Аввалроқ Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги экспертлар гуруҳи мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг тўртинчи дозаси билан эмлашни тавсия қилганди.

Тўртинчи доза билан 60 ёшдан ошганлар ва шифокорларни эмлаш режалаштирилмоқда.

Исроил ҳукумати таклифни қўллаб-қувватлади, аммо соғлиқни сақлаш вазирлиги бош директори ҳозирча бу борада якуний тасдиқлов бермади.

Маълумотларга кўра, Исроилда аҳолининг 63 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмланган.

Кўпроқ янгиликлар