Хитойнинг Сиан шаҳрини коронавирус сабабли дезинфекция қилишга қарор қилинди

Жаҳон 22:55 / 27.12.2021 3727

Хитойнинг аҳолиси 13 млн кишилик Сиан шаҳри (Шэнси провинцияси) коронавирус тарқалиши сабабли дезинфекция қилинадиган бўлди. Бу ҳақда шаҳар маъмуриятига таяниб China Daily нашри маълум қилди.

Охирги 3 кунда шаҳарда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 3 марта ошган. Шу сабабли коронавирусга қарши курашиш маҳаллий маркази шаҳарда дезинфекция ишларини ўтказишга қарор қилган.

Шаҳарда локдаун киритилган, кўчаларда зарарсизлантирувчи моддалар сепила бошланган. Ҳокимият одамларни уйлари ойналарини ёпиқ сақлашга ва кўчада эҳтиёткорлик чораларига амал қилишга чақирган.

Охирги суткада Хитойда 235та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу шу йилнинг 20 январидан бери энг катта кўрсаткич ҳисобланади.

Кўпроқ янгиликлар